Ироқнинг шимолида жойлашган Туз-Ҳурмату шаҳрида портловчи моддалар билан тўлдирилган юк машинаси портлатилди.

Портлаш оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлган, 60 киши яраланган ва 5 киши бедарак йўқолган.

Портлаш шаҳарнинг марказидаги ҳарбий мавзеда жойлашган Ал-Махдар бозорида содир этилган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, портлашни террорчи-худкуш амалга оширган.