Кикбоксинг бўйича уч карра жаҳон чемпиони россиялик Иннокентий Макаровнинг жасади топилди, деб хабар бермоқда News.Ykt.Ru.

Нашр маълумотига кўра, собиқ спортчининг жасади Россиянинг Ёқутистон республикасида жойлашган Вилюйск тракти яқинидаги ўрмондан топилган. Кикбоксчининг ўлдирилишида гумонланиб Ёқутистонда яшовчи 36 ёшли фуқаро қўлга олинди.

5 дан 6 ноябрга ўтар кечаси Макаров ва гумонланувчи бирга бўлишган, сўнг улар ўртасида можаро келиб чиқиб, натижада собиқ спортчи олган тан жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.