Болалик даври - ўз қувончлари, беғубор ва ширин лаҳзалари билан инсон хотирасида мангу яшайди. Ўша кунлар ёдга олинганда ҳар бир инсон юзига табассум югуради. Аммо шундай тақдирлар ҳам бор-ки, болаликнинг лаҳзалари дард ичра ўтмоқда... Буни Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Амир Темур кўчаси, 193-уйда истиқомат қилувчи Дилфузахон Тўраева тақдирида кўриш мумкин.

Гап шундаки, бу қизнинг бошига тушган мусибат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлди. Барча ўз фикрини билдирди, аммо Дилфузахоннинг кейинги тақдири кўпчиликни қизиқтирмади. Қизнинг отаси Абдурашид Тўраев ўз қизи билан боғлиқ бахтсизлик тафсилотини гапириб берди: 

“Қизим 2014 йилнинг 20 ноябрь куни қизиб турган ёққа тушиб кетди. Куйиш ҳолати 45 га 25 фоиз бўлган. Бундан қизимнинг ички аъзолари жиддий зарар кўрган. Хусусан, 2014 йилнинг охирларида қизчамга колостома қўйилган. Айни кунларда орқа колостомани пластик хирургия йўли орқали амалга ошириш талаб этиляпти. Германиялик мутахассиларга мурожаат этганимизда, улар қизим гинекологлар эътиборида бўлиб туриши лозимлиги, операция ҳақи босқичма-босқич амалга оширилса, 10 минг долларгача бўлиши мумкинлигини айтишди”.

Маълумотларга кўра, Дилфузахон ўзбекистонлик шифокорлар назоратида. Унинг саломатлиги маълум бир давр оралиғида текширишдан ўтказиб турилади. Аммо унинг отаси айтганидек, зарурий жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияга бориши керак. Бу жарроҳлик амалиёти Дилфузани нормал ҳаётга қайтаради. Моддий томондан имконияти бор инсонларни бу қизчанинг даволаниши билан боғлиқ хайрия акциясида иштирок этиб, пул йиғилишида ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолардик. 

Дилфузанинг келажакдаги режалари бисёр. У шифокор бўлмоқчи. Унинг орзу-ҳаваслари амалга ошишига кўмакчи бўлайлик.

Қўшимча маълумотлар:

Пластик карта орқали: (CLICK. PAYME) Тураев Абдурашид
AGROBANK- 8600 0417 0387 6657
Боғланиш учун телефон рақамлари: +99897 775 58 66
Ҳисоб-рақам: (юридик шахслар учун) 2020 6840 7993 8441 1001