2017 йилнинг октябрь ойи Мексикада сўнгги 20 йилнинг энг серқатл ойи бўлди. Ўтган ойда мамлакатда қарийб 2,4 минг киши ўлдирилди, деб хабар қилмоқда жамоат хавфсизлиги миллий тизими ижрочи котибияти. 

Мексикада қотилликлар бўйича аввалги "рекорд" май ойида қайд этилган бўлиб, ўшанда 2,2 минг одам бошқа кишилар томонидан ўлдирилганди.
 
Котибият маълумотларига кўра, умуман йил бошидан бери мамлакатда 20,9 мингга яқин қотиллик содир этилган. 2016 йилнинг шу даври мобайнида бу рақам 20,5 мингни ташкил этган. Шу билан 2017 йил Энрике Пеньи Ньетонинг президент лавозимини эгаллаганидан буён энг кўп қотилликлар содир этилган йилга айланиши мумкин.