Мексика ва Лотин Америкасининг энг йирик телевизон тармоқларидан бири Televisa таркибига кирувчи Izzi Telecom телекоммуникация компанияси раҳбари Адольфо Лагос Эспиноса ўғриларга қаршилик кўрсатиш вақтида ўз тансоқчиси томондан отиб қўйилди. Бу ҳақда Мехико штати прокурори Алехандро Гомес маълум қилди.

Аввалроқ Лагос Теотиуакана эҳромлари яқинидаги трассада велосипедда сайр қилаётганда ўқотар қуролдан жароҳат олгани маълум қилинган. Ўғрилар унинг ва дўстининг велосипедларини тортиб олишмоқчи бўлган. 

Прокурорнинг айтишича, телемагнат ўғрилар қўлидан эмас, ўз тансоқчиси қўлидан ҳалок бўлган. “Лагос отишма линиясига тушиб қолган”, деб айтган Гомос Formula радиоси эфирида. Тансоқчи ўғриларга қаршилик қўрсатиб, уларга ўқ узган, бироқ ўқлардан бири телемагнатга теккан. 

Таъкидланишича, босқинчилардан бири яраланган. Ҳукумат қолган жиноятчиларни қидирмоқда.