Зимбабвенинг янги президенти инаугурацияси 24 ноябрда бўлиб ўтади. Янги президент мамлакатнинг собиқ вице-президенти Эммерсон Мнангагва бўлади, деб хабар бермоқда Зимбабвенинг телерадиоузатиш корпорацияси ZBC.

Associated Press ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, Мнангагва шу муносабат билан ЖАРдан Зимбабвега учиб кетган. ОАВнинг таъкидлашича, авиабазада сиёсатчини кутиб олиш учун юзлаб одамлар тўпланган. Улардан баъзилари Мнангагва суратлари ва “Бизнинг қаҳрамон, қайтаётганинг билан” деган ёзув бўлган плакатларни ушлаб олишган. Мнангагвани Зимбабве армияси бош қўмондони Константино Чивенга ва ҳукмрон партия ЗАНУ-ПФ аъзолари кутиб олишлари, сўнгра у эндиликда собиқ президент Роберт Мугабе билан учрашиши кутилмоқда.

Зимбабвени 37 йил давомида бошқариб келган 93 ёшли Мугабе 21 ноябрда истеъфога кетишини эълон қилди.