АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг еттинчи флоти қўмондонлиги хабарига кўра, Тинч океанидаги Окинава ороли яқинида Қўшма Штатлар самолёти ҳалокатга учраган. Бу ҳақда Associate Press маълум қилмоқда.

«АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг бортида 11 нафар экипаж аъзоси ҳамда йўловчилар бўлган ҳаво кемаси бугун соат тахминан 14:45да (Тошкент вақти билан 10:45 – таҳ.) Окинава оролидан жануби-шарқда, Тинч океанида ҳалокатга учради», - дейилади расмий хабар матнида.

Таъкидланишича, самолёт «Рональд Рейган» авиаташувчисига қараб парвоз қилаётган пайтда ҳалокатга учраган.