Агробанк жамоаси аҳоли ва мижозларга янги хизмат турларини жорий этиб, уларга қулайлик яратишда фаол иш олиб бормоқда. Сўнгги кунларда банк томонидан тақдим этилаётган инновацион хизмат турлари барчани мамнун этаётгани ҳам бор гап. Бугун хоҳлаймизми-йўқми банк тизимидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмаяпти. Қуйидаги янгилик ҳам Сиз учун жуда муҳим. 

Сизда хориждаги яқинларингиз учун нақд  хорижий валютада пул юбориш имконияти йўқми? Энди бундай имкониятга эгасиз. Агробанкнинг  халқаро пул ўтказмалари тизимида илк бор мазкур янги хизмат тури йўлга қўйилди. Молия муассасасининг ушбу тезкор ва қулай  хизмат тури билан банк филиаллари орқали миллий валютада нақд ёки нақдсиз кўринишдаги ўтказмаларни чет элга жўнатсангиз, яқинларингиз маблағни исталган хорижий валютада олишлари мумкин. 

Ҳа айтгандек, чет элдан жўнатилган хорижий валюталарни Сизнинг хоҳишингизга кўра миллий валютада олиш имконияти яратилди. 

Мазкур банк жамоаси келгусида ҳам аҳоли ва мижозларга кўрсатилаётган хизмат сифатини янада ошириш, инновацион хизматларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиб боради.

📞 (+998 71) 202 80 08 / 11174, 11176 Агробанк янгиликларини Telegram-каналимизда кузатиб боринг!

Реклама ҳуқуқи асосида