Россия ҳукумати мамлакатга кириш учун талаб этилувчи визанинг янги тури – вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш мақсадидаги визани тасдиқлади. Бу ҳақда РФ вазирлар маҳкамаси сайтида хабар берилган.

«Оддий виза» тоифаси янги тур билан тўлдирилди – Россияга РФда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш мақсадида киришга оддий виза», - дейилади хабарда.

Бундай виза дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси томонидан берилади. Фақат бу ҳолатда Россия ИИВ ҳудудий органининг ушбу хорижий фуқарога вақтинчалик яшаш учун рухсатнома берилиши бўйича қарори бўлиши керак.

Таъкидланишича, бундай виза фақат бир марталик бўлиши мумкин.