Ливан собиқ бош вазири Саад Ҳаририй Байрутга қайтиб келди. Бу у бир неча ҳафта аввал ўз истеъфоси ҳақида маълум қилганидан сўнг биринчи марта рўй берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Шунингдек, таъкидланишича, собиқ бош вазир сешанба куни Миср ва Кипрда ҳам бўлиб, бу давлатлар раҳбарлари билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилган.

Саад Ҳаририй ўз истеъфоси ҳақида 4 ноябрь куни Саудия Арабистонига ташрифи давомида маълум қилди. Кейинчалик Ар-Риёд уни мамлакатда мажбуран ушлаб тургани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ собиқ бош вазир бу маълумотни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саад Ҳаририй баёнот бергани хабар қилинганди.