Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди. 

Олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган. 

Қуйида Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида қандай кутиб олингани тасвирланган видео тақдим этилади.