Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларини ижросини бажариш ҳамда 2017 йил 28 апрель кунги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 457-ф-сонли фармойиши асосида Шуманай тумани Бандликка кўмаклашиш маркази учун янги маъмурий бино қуриш режалаштирилган. 

Қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 октябрига тўлиқ якунланиб, ходимлар ва фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиб маълумотлар олиш учун стендлар, телевизор ва бошқа техник жиҳозлар, янги бино замонавий мебель билан таъминланди. 

Бинонинг ички ва ташқи ёруғлик тизими узлуксиз ишламоқда, олдинги қисмида ногиронлар учун пандус қурилмаси мавжуд бўлиб, кириш ва чиқиш учун қулайликлар яратилган ва ободонлаштирилган. 

Янги бино Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари учун ўз вазифаларини талаб даражасида амалга ошириш, туманда ишсизлик муаммоларини бартараф этиш, фуқароларни ишга жойлашиш учун шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўйича жадал иш олиб боришга имкон беради.