Ўзбекистонда Жанубий Кореяда катта обрўга эга Ажоу университети ҳамда Поҳанг политехника университетининг филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Инвестиция давлат қўмитаси ҳамда Жанубий Корея томони ўртасида тузилган келишув якунида маълум қилди.

Унга кўра, Поҳанг политехника университети умумий қиймати 100 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳа асосида Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этади. Шунингдек, Сувон шаҳрида жойлашган Ажоу университети ҳам Ўзбекистонда ўз филиалига эга бўлади.

1973 йилда ташкил топган Ажоу университети айни пайтда 9та факултетда талабаларга билим бериб, асосан табиий ва ижтимоий-гуманитар фанларга йўналтирилган.