АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси Шукрона куни муносабати билан махсус видеоролик тайёрлади, унда Қозоғистонга қачонлардир ташриф буюрган турли ёшдаги америкаликлар иштирок этди. Улар ушбу мамлакатдан миннатдор эканликларини изҳор этишган.

"Бу Шукрона кунида америкаликлар Қозоғистонга нимадан миннатдор эканликларини айтиб ўтишди. Бундай нарсалар билан бўлишинг! Сиз ҳам кимга, ёки нимадан миннатдор эканлигингизни ёзинг", - дея таъкидланади АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси хабарида.

Шукрона куни (Thanksgiving Day) – АҚШда давлат байрами бўлиб, ноябрнинг ҳар тўртинчи пайшанбасида нишонланади.