АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатлар раҳбари Дональд Трампни президентлик сайловлари даврида ўзига нисбатан компромат қидириш жараёнида «русларни иғвога ундашда» айблади. Бу ҳақда у махфий хизмат ёзишмалари билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб айтиб ўтган.

«Мен давлат котиби бўлган вақтимда бизнинг ҳукумат серверларимиз бузиб кирилгани аниқ, ҳамда менинг фикримча, Трамп томонидан иғвога ундалган руслар менинг шахсий серверимда ниманидир топишга роса ҳаракат қилишган», - дея айтиб ўтди сиёсатчи Hugh Hewitt Show эфирида.

Аввалроқ WikiLeaks бош муҳаррири Жулиан Ассанж Ҳиллари Клинтоннинг ушбу сайтда эълон қилинган электрон ёзишмаси бузиб кирилмагани – уни АҚШ Давлат департаменти тақдим этгани ҳақида айтиб ўтганди.