Ўта оғир вазн тоифасида IBF, WBA, IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони, британиялик боксчи Энтони Жошуа Дубайда ҳордиқ чиқараётган бўлса-да, машғулотларни канда қилмаяпти.

Боксчи Instagram’даги саҳифасида Дубайдаги осмонўпар бинолардан бири – елкан кўринишидаги "Бурж Ал Араб Жумайра" меҳмонхонасининг вертолёт учиш-қўниш майдончасида машғулот ўтказгани видеосини жойлаштирди.