Савдо автоматларида ичимлик ва егуликларни фақатгина нақд пул билан харид қилиш ноқулайлик туғдирармиди? 

Ажойиб янгилик!  Эндиликда сиз VENDMARKET савдо автоматларида тўловларни пластик карталар орқали ҳам амалга оширишингиз мумкин. 

Фото: VENDMARKET 

Пластик карталар ёрдамида харид қилиш жуда осон ва кўп вақт талаб этмайди. VENDMARKET савдо автоматларида ўрнатилган терминаллар жаҳондаги йирик компанияларнинг танловидир. Ҳозирда ушбу терминаллар вендинг соҳасига ҳисса қўшаётган жаҳоннинг йирик давлатлари, хусусан, АҚШ, Австрия, Германия, Италия ва Россиядаги қатор компанияларда ўрнатилган бўлиб, ўзининг қулайлиги билан самарали натижа бериб келмоқда. 

Фото: VENDMARKET 

VENDMARKET компанияси ҳақида

2014 йилда Ўзбекистон ҳудудида инновацион ғояларни илгари суриб, ўз фаолиятини бошлаган VENDMARKET Марказий Осиё бўйлаб савдо автоматлари терминаллар билан жиҳозлаган ягона компания ҳисобланади. Ҳозирда компаниянинг автоматлари бизнес ва савдо марказлари, тиббиёт, таълим муассасалари, шунингдек, атрофида дўконлар қуриш учун шароит бўлмаган жойларда ўрнатилган бўлиб, аҳолига янада қулайлик яратган ҳолда вақтни тежашга ёрдам бермоқда.

Ушбу савдо автоматларига хизмат кўрсатиш Германия, Италия ва Россия каби давлатларда малака ошириб келган VENDMARKET корхонасининг юқори тажрибали ходимлари томонидан амалга оширилади.  

Савдо ва қаҳва аппаратларининг афзалликлари:
•    Иссиқ чой, қаҳва ва унинг ҳар хил турлари пойтахтимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларига гигиена  талабларига жавоб берадиган бир марталик экологик тоза идишларда тавсия қилинади;
•    Ширинлик ва барча таклиф қилинаётган маҳсулотларимиз ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган ҳарорат ва намликда сақланади, яроқлили муддатини тўғри сақлайди;

•    Савдо автоматда инсон омили (сотувчи) бўлмайди, харидор эса ўзи танлаган маҳсулот ёки буюртма берган ичимликни автомат тугмасини босган ҳолда тез муддатда харид қилиш имконига эга;

•    Кичик савдо майдони. Биргина автоматни ўрнатиш учун ўртача ҳажмда 1-1,5 квадрат метр майдонли жой керак бўлади.

•    Автомат 24 соат давомида, дам олиш кунлари ва байрамларда ҳам ишлайди. Масалан, сизни тунда мазали ширинликлар, ичимлик суви ёки иссиққина қаҳва сотиб олишингизга тўғри келди. Савдо автоматлари ёрдамида исталган маҳсулотни ярим тунда ҳам харид қилиш имконига эгасиз.

Фото: VENDMARKET 

Маълумот ўрнида

Савдо автоматлари орқали сотилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари орасида турфа хил чанқоқбосди яхна ичимликлар ва қаҳванинг хилма-хил турлари, ширинликлар ҳамда узоқ муддатгача сақланувчи исталган маҳсулотларни харид қилиш имконияти мавжуд.
 

VENDMARKET компаниясининг барча  лойиҳалари мижозлар ишончини оқлаш мақсадида амалга оширилади. 

Facebook: https://www.facebook.com/vendmarket/
Мурожаат учун телефон: +99871 200-20-03

Реклама ҳуқуқи асосида