АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама икки муддат давлат етакчиси бўлгани Ҳиллари Клинтоннинг 2016 йилги президентлик сайловида ғалаба қозонишини мураккаблаштирган. Собиқ давлат котиби Hugh Hewitt Show радиодастурида шундай баёнот берди.

"Тарих шамоли сенинг юзингга эсиши рост. Бу айниқса президентлик лавозимида икки муддат қолган партиядошинг ўрнини эгалламоқчи бўлганингда яққол сезилади. Бу бизнинг сиёсатда бўлган барча нарсалардан фарқ қилувчи шунчаки кампания эмас. Бу чорлов. Агар сен аввалги сафдош қарашларини ёқлаган ҳолда янгиларини тақдим этишга уринар экансан, буни одамлар онгига етказиш анча қийин бўлади", — деган Клинтон. 

Бироқ у 2009-2013 йилларда давлат котиби бўлган вақтлардаги фаолиятидан кўнгли тўқлигини айтди.
 
"Мен Обама маъмуриятида ишлаганимдан фахрланар эдим. Мен президент Обама қарор қилган кўп нарсаларга қўшилмас эдим. Аммо, умуман олганда, у иқтисодиётни қутқариш учун қилиши керак бўлган барча нарсани амалга оширди", — дея қайд этган собиқ давлат котиби.
 
У, шунингдек, Россия билан уран келишувлари бўйича айбловларни рад этди. Ҳ.Клинтон сўзларига кўра, у 2012 йили Ливиянинг Бенғози шаҳрида амалга оширилган терактда бўлгани каби бу вазиятда ҳам айбдор эмас.
 
"Далилларни чалкаштириш борасида атайлаб чоралар кўрилмоқда. Масалан, Uranium One бўйича барча айбловларни шундай баҳолаш мумкин", — деган Клинтон.

Республикачилар Барак Обама маъмурияти Россиядан уран харид қилиш бўйича битимда коррупция аломатлари борлигини текшириб кўрмаган. Клинтон Uranium One асосчиси Фрэнк Жустрадан Клинтонлар жамғармасига хайрия пуллари келиб тушгани боис, Россия босими остида қолганликда гумон қилинган. Жустра АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон билан Қозоғистонга бориб, уран рудаси конларини ўзлаштириш танловида ғалаба қозонганидан сўнг, 31 миллион доллардан кўпроқ маблағ ўтказиб берган. 

Бундан ташқари, 2008–2010 йилларда Uranium One Клинтонларга умумий ҳисобда 8,65 миллион доллар ўтказган. Ниҳоят, 2010 йили Билл Клинтон Россиянинг номи ошкор қилинмаган "инвестбанки"дан Москвадаги чиқиши учун 500 минг доллар олади. ОАВ маълумотларига кўра, ушбу банк Uranium One компаниясининг "Росатом" билан келишувига хизмат кўрсатган. 

АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп адлия вазирлигини бир неча маротаба Клинтон фаолиятини тергов қилмаётгани учун танқид қилди.