Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида маҳаллий «Гремио» ва Аргентинанинг «Ланус» клуби ўртасидаги Либертадорес кубоги финалининг илк учрашуви ўз якунига етди. Мезбонлар ушбу учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашувда ҳал қилувчи голни Сисеро киритди, у баҳс якунланишидан бироз аввал ўз номини таблога ёздириб қўйди – ярим ҳимоячи майдонда пайдо бўлганидан 11 дақиқа ўтиб гол урган. Ҳар икки жамоа умумий ҳисобда етти марта огоҳлантириш олди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви Аргентинада 30 ноябрь куни бўлиб ўтади.