Forbes нашрининг 100 йиллигига Electronic Data Systems корпорацияси асосчиси, миллиардер Росс Перо буюк ғоялар қандай қилиб бадавлат бўлишга олиб келиши ҳақида эссе ёзди.

“Буюк ғояларга ишонинг. 1962 йилда мен IBM компаниясининг улкан электрон машиналарининг энг самарали сотувчиси бўлганман. Мен компания раҳбариятини ушбу машиналарга қўшимча равишда хизматлар сотмаслик оқибатида улкан имкониятлар қўлдан бой берилаётганига кўндиришга ҳаракат қилганман. Мен харидорларга уларнинг янги қурилмалари қандай ишлашини тушунишларида ёрдам кўрсатиш керак, деб ҳисоблаганман. Бироқ IBM’га бу қизиқ бўлмаган ва ўзим ҳам бу ғоямдан воз кечишимга сал қолган.

Мен ўша ҳафтанинг ўзида сартарошхонага сочимни олдиргани борганман ва Reader's Digest журналини варақлаб ўтирганимда ёзувчи Генри Дэвид Торонинг сўзларига кўзим тушиб қолган: “Кўпчилик одамлар осойишта чорасизликда ҳаёт кечирадилар”. Бироқ бу мен ҳақимда эмасди. Айнан шу онда мен ўйлаган ғоямни амалга оширишга ва ўз компаниям – Electronic Data Systems’га асос солишга қарор қилганман. 70 нафар эҳтимолий харидорга қўнғироқдан кейин мен биринчи мижозни топганман. 20 йил ўтиб, мен компаниямни General Motors’га сотганимдан кейин янги авлоддаги тадбиркорлар тайёрлаш билан шуғуллана бошлаганман. 1986 йилда мен кўп нарсани уддалай олишимни англаб, Стив Жобснинг кейинчалик Apple’га сотган NeXT Computer компаниясига сармоя киритганман. Стив ҳам буюк ғояларга ишонган”, деб ўз ҳаётий тажрибаси билан бўлишди миллиардер.