Зимбабве ҳарбийларининг айтишларича, мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Мугабе ва унинг рафиқаси Грейс Мугабе жиноий таъқиб қилинишдан дахлсизлик билан таъминланадилар. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Шунингдек, уларга мамлакатда қолишга рухсат берилади.

Зимбабве қуролли кучлар вакили, полковник Оверсон Мугвизининг айтишича, Мугабе билан у ва унинг рафиқаси учун дахлсизлик ва хавфсиз қолиш кафолати берилишини ўз ичига олган битим тузилган.

Таъкидланишича, Мугабе ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олганларидан кейин улар билан бир ҳафта музокара олиб борган.