Бугунги асрни бир сўз билан технологиялар даври десак бўлади. Албатта, техник тараққиёти – бу ажойиб! Бироқ эътибор бердингизми, фарзандларимиз ва ўзимиз жуда кўп вақтни турли гаджетлар ва компьютерларга сарфлаяпмиз? Бироқ у кўриш қобилиятимизга зарар келтиради, атрофдаги оламдан бизни узиб қўяди ва  нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам асаб тизимига ёмон таъсир кўрсатади. Наҳотки, болалик ва саломатликни виртуал оламга алишиш мумкин? Албатта мумкин эмас. Сабаби, ҳаёт бизларга бир маротаба ҳадя этилади ва уни фойдали, ёрқин лаҳзаларга бой ҳолатда ўтказиши керак. Баркамол ривожланиш - спорт, рақс, куйлаш, расм машғулотлари ёки бирон бир ижодий ишлар яратишга қизиқиш  - интернетда соатлаб вақт кетказишдан кўра қизиқарли ва фойдалироқдир!  

Баъзида телевизор орқали рақс намойишлари ёки таниқли қўшиқнинг ижросини томоша қилаётганингизда, ўйланиб қоласиз: «Нима учун саҳнада менинг фарзандим эмас? Ахир у ҳам санъатда қолишмайди, ҳаттоки, бошқалардан-да қобилиятлироқдир!» Фарзанднинг салоҳиятига эътибор қаратиш — ота-онанинг энг асосий вазифасидир. Балки, айнан болаликдаги аниқланган қобилиятлар фарзандингизни келажакда нуфузли мукофотларнинг соҳибига айлантирар? 

Фото: Vivace.uz

Шундай экан вақтни зое кетказмай, болаларни қизиқарли ижодий  тўгаракларга йўналтириш керак.  

Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган Vivace — янги, энг замонавий, профессионал ускуналар билан жиҳозланган студия бўлиб,  бу ерда болалар 4 ёшдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича таҳсил олишади: эстрада вокал, хореография, актёрлик маҳорати ва хэндмэйд (қўл меҳнати).

Эстрада вокал

Албатта, вокал билан уйда ҳам шуғулланиш мумкин. Бироқ куйнинг энг авжига чиққанингизда, “меҳрибон” қўшнилар эшик тақиллатиб, ижод қилишингизга халақит беришади.  Лекин хавотирланишга ҳожат йўқ, ижодий студия эшиклари фарзандларингиз учун доимо очиқ!!!

Фото: Vivace.uz

Бу ерда ўқувчилар нафақат ўз овозлари, нафасларини бошқаришни, қўшиқни тўғри ижро этиш, микрафонга эгалик қилиш сирларини ҳам ўрганишади, Студиядаги машғулотлар туфайли болалар саҳнада ҳаяжонсиз ўз маҳоратларини кўрсатиб, чиройли куйлаш ва ҳаракатланишни ўрганишади.  Шунингдек, улар турли танловларда, шоуларда муваффақиятли иштирок этишлари учун имкон яратилади. Машғулотлар  профессионал немис аппаратураси – Dynacord орқали амалга оширилади.

 

Рақс

Фото: Vivace.uz

Бежиз айтишмаган: «ҳаракат — бу ҳаёт». Рақснинг барча тури — жисмоний фаоллик демакдир. Жисмоний саломатлик эса соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми ҳисобланади ва организмга ижобий таъсир кўрсатади:

  • Рақс мушакларни ҳаракатга келтиради ва  тўқималарга ижобий таъсир кўрсатади.
  • Бел мушакларини чиниқтиради ва гўзал қомат шаклланишига ёрдам беради.
  • Машқлар натижасида шамоллаш касалликларини ҳам олди олинади.
  • Нафас олиш тизимини яхшилайди.
  • Ишчанлик қобилиятини оширади.
  • Доимий рақс машғулотлари ортиқча вазнни йўқотади.

 

Театр машғулотлари ва актёрлик маҳорати

Актёрлик маҳорати боланинг эмоционал ва ижтимоий  интеллектини ривожлантиради.  Нутқни равонлаштириш,  тасаввурни шакллантириш билан бир қаторда бу ерда ҳиссиётларни бошқариш, ўзгаларнинг туйғуларини аниқлай олиш, ҳамдард бўлиш, ўз орзу ва фикрларини бошқаларга етказа олиш қобилиятлари ҳам пайдо бўла бошлайди.

Фото: Vivace.uz

Театр машғулотлари қуйидаги муҳим сифатларни пайдо қилишга ёрдам беради:

  • Ҳордиқ чиқариш
  • Мулоқот
  • Нотиқлик маҳорати
  • Ҳисларни жиловлаш
  • Санъатга муҳаббат
  • Тасаввур кенглиги
  • Қўрқувни енгиш

Handmade ва рассомчилик

Хэндмэйд — нафақат дам олиш, балки меҳнатсеварлик ва маҳоратни ошириш учун ажойиб восита. У мия нутқ марказларининг ривожланиши билан бевосита боғлиқ.Ҳар бир машғулотдан сўнг фарзандингиз ўзи билан албатта, битта ижодий ишини  олиб кетади.  Мазкур курс бўш вақтни фойдали ўтказишга, шунингдек, дид, тасаввурни ривожлантиришга ва янгиликлар яратишга имкон беради.

Фото: Vivace.uz
Фото: Vivace.uz

Рассомчилик ҳаттоки, математик қобилиятларни шакллантиришга қодир санъат туридир. Болалар расм чизиш орқали таҳлил қилиш, таққослаш, мўлжалга олишни ўрганишади.  Ҳеч нима уларни  қоғоз ва бўёқлар каби кайфиятларини кўтариб, ҳордиқ бермайди. Шунингдек, суратлар болалар хотирасини яхшилаб, диққатни бир ерга жамлашда ёрдам беради.

Машғулотлар кўп йиллик тажрибага эга, халқаро танловлар лауреати бўлган педагоглар томонидан олиб борилади.  Кенг амалиёт кўникмаси туфайли  педагоглар ёшидан қатъи назар, ҳар болага индивидуал ёндашув кўрсатишади.

Фото: Vivace.uz

Бизнинг сафимизга қўшилинг. Биргаликда муваффақиятга эришамиз!

Facebook: fb.com/Talant.st
Instagram: @vivace.studiya
Сайт: Vivace.uz
Телефонлар: +99895 1776606, +99890 1681986
Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 69 б уй
Мўлжал: Госпитал бозори, собиқ “Болажон” дўкони.

Реклама ҳуқуқи асосида