Сеулда ўтаётган Корея – Ўзбекистон бизнес форумида қатнашаётган Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия масалалари вазири Ким Донг-Ён «Ўзбекистон 24” телеканали мухбирига ўз фикрларини билдирди:

— Ўзбекистон Президентининг ниҳоятда очиқ ва самимий нутқи, Корея сармоядорлари билан ўтказган мулоқоти мени ҳайратда қолдирди. Президент нутқининг ижобий қуввати форумнинг ҳар бир иштирокчиси, шу қаторда менга ҳам кўчди. 

Шавкат Мирзиёев бизнесда ҳар бир жиҳатни унутмаган ҳолда икки томонлама манфаатли ташаббусларни илгари сурмоқда.

Ўзбекистон раҳбари Корея бизнес доиралари вакилларига мамлакат инвестицион муҳитида очиқлик ва шаффофликни сўзсиз таъминланишини алоҳида таъкидлади.

Ўтган бир йил давомида Ўзбекистондаги иқтисодий, молиявий соҳадаги катта ўзгаришларни кузатмоқдамиз. Ўйлайманки, бугун олий даражада бўлиб ўтган бизнес-форум юзлаб инвесторларга янги бизнес ғояларни беради. Улар ўзлари учун янги Ўзбекистон бозорини кашф қилишига иншонаман. Корея Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожланиш йўлидаги дадил ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.