Мухтор Хамидхонов Осиё тараққиёт банкининг Непалдаги ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланди. Бундан буён Хамидхонов ОТБ мақсад ва вазифаларини Непалда амалга ошириш, ҳукумат билан тузилган Давлат ҳамкорлик стратегиясини муваффақиятли олиб боришга масъул ҳисобланади.

Асли ўзбекистонлик Мухтор Хамидхонов 2001 йилдан бошлаб Осиё тараққиёт банкида фаолият олиб боради. Шу давргача у муассасанинг Жанубий Осиё Энергетика тармоғи бошқармасида бошлиқ лавозимида меҳнат қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида турли даражадаги лавозимларда ишлаган.

Хамидхонов Тошкент давлат политехника университети битирувчиси бўлиб, кейинчалик Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетида таҳсил олган.