2017 йил 5, 6-7 декабрь кунлари Ёшлар ижод саройида, «Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

«Кичик ускуналар ва маҳсулотлар» кўргазмаси ўз ўрнида куз мавсумининг энг йирик тадбирларидан ҳисобланади. Сизларга ускуналар, мини-технологиялар, шунингдек, кичик ва хусусий бизнес учун тайёр маҳсулотлар экспозицияси тақдим этилади. Кўргазмада хорижий ишлаб чиқариш компаниялари: «Duo Wei», «Zhong Cha Sheng Huo», ТОО «Jin Ri», «San Quan» ХСК, «Turan» ХСК ва бошқа кўплаб компаниялар иштирок этадилар.

Кўргазмада иштирок этишнинг афзалликлари.

Бугунги кунда кўргазмалар бозорга янги маҳсулотларни ва янги технологияларни жалб қилишнинг ўзига хос воситаси бўлиб келмоқда. Шу сабабли кўргазмалар орқали инновацион оламидаги янгиликларни намойиш қилиш, оммага танитишнинг энг тезкор ва энг самарали усули ҳисобланади.

- Сиз нафақат янгиликлар билан танишишингиз, балки ўзингизни қизиқтирган маҳсулотлар ва етказиб берувчилар ҳақида маълумотларни ҳам олишингиз мумкин;

- Иш бўйича янги алоқалар билан танишиш. Кўргазмада, харидор ёки ишлаб чиқарувчи билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятига эга бўласиз;

- ҳар хил расмиятчиликсиз ўзингизга қизиқ бўлган саволларни муҳокама қилиш. Сиз компаниянинг вакиллари билан юзма-юз суҳбатлашиб керак бўлган барча маълумотларни олишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Халқаро кўргазма доирасида (ёки: ушбу тадбирда):

- Сартарошлик, декоратив косметика ва тирноқ дизайни бўйича очиқ чемпионат ўтказилади.

Танлов қуйидаги тоифалар бўйича ўтказилади:

Аёллар сартарошлари;

Эркаклар сартарошлари;

Макияж санъати;

Тирноқ дизайнерлари.

Чемпионатда асосан ёш усталар ўз маҳоратларини намойиш этиладилар: сартарошлар ва визажистлар.

Халқаро тоифадаги энг яхши усталарнинг дастур ва мастер-класслари намойиш этилади.

Сиз ранг-баранг шоу дастуримизга ташриф буюриб, сартарошлик санъатининг янги йўналишлари, косметика ва тирноқ дизайнерлари мастер-классларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Кўргазма орқали мамлакатимизга замонавий технологиялар, ишлаб чиқариш ва ускуналарни жалб қилиш, Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришнинг самарали воситаси ҳисобланади.

КЎРГАЗМА ТУРЛАРИ

- Озиқ-овқат ва қадоқлаш;

- қурилиш ва қурилиш материаллари;

- қишлоқ хўжалиги технологиялари;

- Тўқимачилик, кийим ва поябзал;

- Транспорт хизматлари;

- Консалтинг хизматлари;

- Кимё саноати;

- Соғлиқни сақлаш маҳсулотлари;

- Металл тармоқларини сотиш;

- Энергетика;

- Пўлат конструкциясини жорий қилиш.

Ташриф буюринг! Сизни 5, 6-7 декабрь кунлари Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтадиган «Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари» кўргазмасида кутиб қоламиз. Энг сўнгги саноат ва бозор ютуқларидан хабардор бўлинг!

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилади.

Кўргазманинг мақсади

§ бизнесни бошлаётган ёш тадбиркорларга ёрдам бериш;

§ кичик ва ўрта бизнес маҳсулот ва хизматларининг турларини намойиш қилиш;

§ кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун ускуналар, технологиялар ва хизматларни танлаш имкониятини яратиш;

§ Янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш - харидор ва ишлаб чиқарувчи ўртасида бевосита алоқа қилиш имкониятини таъминлаш.

Кўргазма доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

Сартарошлик санъати, декоратив косметика ва тирноқ дизайни бўйича очиқ чемпионат.

Халқаро миқёсдаги энг яхши усталарнинг дастур ва мастер-класслари.

Кўргазма иштирокчилари - тадбиркорлар, маҳсулот ва хизматлар истеъмолчиларининг кенг жамоатчилиги.

Иштирок этиш шартлари

Кўргазмада иштирок этишни истаган ташкилот белгиланган шаклда тўлдирилган аризани Ташкилотчининг манзилига юборади ва шартнома тузади.

Минимал кўргазма майдони - 9 кв.м.ни ташкил қилади. Қуйидагиларни ўз ичига олади: периметр бўйича девор панельи, 1 та стол, 2 та стул, 1 дона ахлат саватчаси, 2 та спот ёритгичи, 1 та 220В электр манбаи, фриз ёзуви, стенд майдони бўйича гилам қоплами, каталогдаги маълумотлар, кўргазма даври учун 2 та бейджик-рухсатномаси.

Кўргазма ташкилотчиси: Expocontact

Телефон: +998 983112391

Факс: +998 71 2563613

e-mail: ssp-expocontact@mail.ru

www.smallbizexpo.uz/

Масъул шахс: Нодир Юлдашев