Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭС-1нинг қурилишида акциядор бўлишни хоҳламоқда, деб хабар берди Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов Жўқорғи Кенешдаги йиғилиш давомида депутат Умбатали Қидиралиевнинг саволига жавоб қайтариб.

«Қамбар-Ота ГЭС-1 бўйича яхши музокаралар олиб борилди, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев яхши якунларга келди, сабаби Ўзбекистон аввал қарши эди, энди эса қўллаб-қувватламоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон лойиҳага акциядорлардан бири сифатида кирмоқчи. Шунинг учун, ўйлашимизча, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшнилар бу ГЭСни қуриши керак», - дея айтиб ўтди.

Депутатнинг қўшимча қилишича, Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилишида таъсисчилар сифатида қўшни давлатлар керак, сабаби улар эҳтимолий харидорлардир.

Бош вазир бу масала кўриб чиқилиши, бироқ асосийси – минтақадаги хавфсизлик масаласи эканини айтди.

«Биз, албатта, ўзимизнинг миллий манфаатларимизни биринчи ўринга қўйишимиз керак, бироқ қўшнилар билан муносабатлар ҳам миллий манфаат саналади. Менинг фикримча, Ўзбекистон билан ГЭСни қурсак, бу жуда тўғри қарор бўлади», - дея айтиб ўтди у.