Россия президенти Владимир Путин Туркия ва Эрон президентлари билан учрашув вақтида Ражаб Тоййиб Эрдўған ўтирган стулни йиқитиб юборди.

Бу ҳолат тасвирланган видеода Путин ўрнидан тургани ва Эрдўған билан қўл сиқишгани, аммо Россия президенти туркиялик ҳамкасби ўрнидан тураётганда унга қулай бўлиши учун стулни ортга сургани, аммо стул ағанаб кетганини кўриш мумкин. 

Бу воқеа 22 ноябрь куни Сочида, Владимир Путин, Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ҳасан Руҳоний иштирокида бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар якунида рўй берганди. 

Шу заҳотиёқ стул олдига президент ёрдамчиларидан бири югуриб келиб, уни кўтариб қўйган ва Эрдўғанни хижолатпазликдан қутқарган.