Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қибрай тумани ИИБга уй бекаси, 1964 йилда туғилган Комила Турғунова (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйидан умумий нархи тўрт миллион сўм бўлган қимматбаҳо тақинчоқларини ўғирлаганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи, вояга етмаган, 2002 йилда туғилган Шамсиддин Алиматов содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.