Японияда тунги осмонни бир неча сонияларга ёритиб, аҳолини ваҳимага солган метеор тушиши қайд қилинди. Бу ҳақда Japan Times нашри хабар бермоқда. 

Нашрнинг маълум қилишича, воқеа 22 ноябрда тонгга яқин юз берган. Метеорнинг тушиши кузатув камералари ва автомобиль регистраторлари томондан қайд қилинган. Метеор атмосферада тўлиқ ёниб кетишга улгурган.

Сайтамо префектураси полициясида метеор тушгандан кейин “осмонда кўк рангдаги чақноқ кузатилгани” ҳақида бир неча қўнғироқ келиб тушгани айтилган.

Мутахассисларнинг фикрича, метеор октябрь-ноябрь ойларида кузатилувчи даврида метеор оқимининг бир бўлаги бўлиши мумкин.