Beeline ва «Евросеть» Beeline Ўзбекистон абонентларининг ҳисобларини тўлдириш бўйича хизматни ишга туширдилар. Технологик ечимни «МОБИ.Деньги» компаниялар гуруҳи тақдим этди.

Энди «Евросеть» дўконларида Beeline абонентининг мобил телефони балансини комиссиясиз, тез ва осон тўлдириш мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун мижоз «Евросеть» дўконларидан бирига мурожаат этиши лозим. Ҳисоб онлайн равишда тўлдирилади.

«Хизмат чет элга сафарга кўп чиқадиган абонентлар учун мўлжалланган. Ундан абонентнинг бошқа мамлакатда яшайдиган дўст ва яқинлари, шунингдек, ўз яқинларининг ҳисобини тўлдиришни истовчилар учун фойдаланишлари қулай. Бундан ташқари, телефон ҳисобини бир зумда тўлдириш роуминг доирасида бўлган абонентлар учун ҳам жуда қулайдир», — дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.