Буюк Британиянинг Қироллик ҳарбий-денгиз кучларининг 1 млрд. фунт стерлинг эвазига барпо этилган замонавий ҳарбий жанговар эсминеци Форс кўрфазига сафарбарлигини эрта тугатадиган бўлди. У Буюк Британияга қайтмоқда. Шу билан мамлакат вақтинча бўлса-да, ҳарбий кемаларсиз қолди. Чунки ундан бошқа 5 та жанговар кема ҳам таъмирланмоқда.
 
The HMS Diamond Type 45 бузувчи эсминеци Форс кўрфази минтақасида савдо йўлларини ҳимоя қилиш мақсадида 9 ойлик сафарбарликни адо қилаётган эди. Бироқ икки ой ўтар-ўтмас, у ортга қайтишга мажбур бўлмоқда.

“Биз HMS Diamond техник жиҳатдан бузилганини тасдиқлаймиз, аммо жанговар кемаларининг аҳволини батафсил муҳокама қилмаймиз ва изоҳламаймиз”, - деган ҲДК расмий вакили. 

Бироқ Британия ОАВнинг хабар қилишича, кема пропеллер билан муаммога дуч келган, ҳарбий-денгизчи муҳандислар уни жойида тузатишнинг уддасидан чиқа олишмаган. Шундай қилиб, эсминец Қироллик ҲДФнинг таъмирланаётган 5 та кемаси сафидан жой олади. Уларнинг барчаси BAE Systems ва Rolls-Royce томонидан барпо қилинган. 

Қироллик эсминецлари бузилаётганига Форс кўрфазидаги илиқ сув сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Rolls-Royce вакили мудофаа қўмитасига маълум қилишича, Яқин Шарқдаги табиий шарт-шароитлар кемалар мотори ишлаши лозим бўлган талабларга жавоб бермайди.