Эрон ҳарбий-денгиз флоти яқин орада ўз жанговар кемаларини Лотин Америкаси ва Мексика кўрфазига сафарбарликка юборади. Бу ҳақда ҲДКнинг янги тайинланган қўмондони маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа мамлакатнинг ўз соҳилларидан узоқ минтақаларда ҳам амалиётларни ўтказа олишини намойиш этади. 

Эрон ҲДКнинг қўмондони, контрадмирал Ҳусайн Хонзодийнинг айтишича, Эрон ҳарбий-денгиз кемалари Атлантика океанини кесиб ўтиб, Жанубий Американинг дўстона мамлакатларида тўхтайди, шундан сўнг Мексика кўрфазига йўл олади. 

“Бизнинг ҳарбий кемаларимиз яқин орада Атлантика океанига сафарга чиқади. Улар Жанубий Америкадаги дўстона мамлакатлар ва Мексика кўрфазига боради”, дея қўмондон сўзларидан иқтибос келтиради Форс янгиликлар агентлиги.