27 ноябрда Финляндиянинг пойтахт ҳудудида 10 минг ҳарбий, қирувчи самолётлар, кемалар ва бошқа ҳарбий техника жалб этилган ҳолда йирик ҳарбий машғулотлар бошланади. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучларида маълум қилинган.    

“Машғулотлар қўшинларни машқ қилдириш ва ҳимоямиз имкониятларини намойиш қилишнинг ажралмас қисми ҳисобланади”, деб айтган мамлакат армияси қўмондони Петри Халкко.

Машғулотлар Хельсинки, Эспоо, Ярвенпаа, Керава, Киркконумми, Порвоо, Сипо, Сиунтио, Туусула, Вантаа туманларида ҳамда денгизда ва Фин кўрфазидаги архипелагларда бўлиб ўтади. 

Таъкидланишича, машғулотларда соҳилбўйи ҳимояси қўшинлари, махсус қўшинлар,  Leopard 2A6 танклари, XA203 ҳарбий машиналари, қўллаб-қувватлаш кемалари, Hornet қирувчи самолётлари ва Hawk машғулот самолётлари иштирок этади.  

Маълум қилинишича, машғулотлар 4 декабргача давом этади.