24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Ўзбекистондаги Грузия элчихонасининг элчиси Константин Жгенти билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Унда элчи Константин Жгенти жорий йилнинг декабрь ойида «Уличные музыканты» мусиқа гуруҳи Олмалиқ шаҳрида ва «Истиқлол» санъат саройида концерт томошаси ташкил этишини билдирди. Шунингдек, 2018 йил Ўзбекистон маданият кунларини Грузияда ўтказиш таклифини берди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23-28 май кунлари Ўзбекистон Республикасида Грузия маданияти кунлари ўтказилганди. Маданият кунлари доирасида, Грузия киноси кунлари, машҳур грузин рассоми Никко Пиросман асарлари кўргазмаси, Hyatt Regency Tashkent​ меҳмонхонасида «Уличные музыканты» мусиқа гуруҳи концертлари намойишлари ташкиллаштирилганди.

Фото: Маданият вазирлиги