Қидирувда бўлган 49 ёшли аёл Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан Таиландда қўлга олиниб, жавобгарликни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган, Ўзбекистондан аёлларни Таиланд давлатига олиб бориб, у ерда фоҳишалик қилиш билан шуғуллантирган, улардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланган уюшган гуруҳ етакчиси Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшаган М.Б. исмли аёл вазирликнинг бош бошқарма ва “Интерпол” Миллий марказий бюроси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Таиландда қўлга олинган.