YouTube'даги Hacking Jules канали муаллифи барчага iPhone X'да Windows 95'ни ишга тушириш мумкинлигини кўрсатиб берди. Пайдо бўлганига 20 йилдан ортиқ вақт бўлган операцион тизим Apple смартфонида анча яхши ишламоқда. Тўғри, сенсор экранда ишлаш у қадар қулай эмас, зеро операцион тизим сичқонча, клавиатура ва жойстикда бошқаришга мослаштирилган.

Windows 95 операцион тизимни йўлга қўйиш учун тажрибачи Power DOS номли эмуляторни қўллади. Бироқ у замонавий "олма" смартфонида Microsoft'нинг эски операцион тизимини ишга тушириш билан чекланиб қолмади. У худди шу гаджетнинг ўзида SimСity 2000 ва "Сапер" ўйнади. Бундан ташқари, у Microsoft Word матнли муҳаррирининг эскирган версиясида бироз ишлади.