Қадрли юртдошлар!

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги EPS (Ишга ёллаш тизими) маркази эълон қилади:

Кореяга Н-2, Е-9 визаси билан ишлаш учун жўнаб кетган ўзбекистонлик фуқароларнинг (Samsung ho'je po'xo'ngim) суғурта сифатида киритган бошланғич пули қайтарилмоқда. 

Агарда сиз Кореяда меҳнат қилиб, Ўзбекистонга қайтаётганда суғурта пули (Samsung ho'je po'xo'ngim)ни олмаган бўлсангиз, омонатингизни олиб кетишингиз мумкин. 

Ўз меҳнат фаолиятини муваффақиятли якунлаб, Ўзбекистонга қайтган ва 2 йилдан ортиқ вақт ичида суғурта пулини олишни унутган фуқаролар марказга қўнғироқ қилиб, рўйхатда ўз фамилия ва паспорт рақамингизни текшириб кўришингизни сўраймиз. Сўнгра керакли ҳужжатлар билан EPS марказига ташриф буюриб, пулларни қайтариб олишингиз мумкин.  

Сизлардан ўз фамилия ва паспорт рақамингизни текшириб кўришингизни сўраймиз. 

Керакли ҳужжатлар: Паспорт (Паспорт столидан паспортнинг ўзгарганлиги ҳақида маълумотнома) банкдан ҳисоб рақами.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Толимаржон кўчаси, 3. Ўзбекистондаги EPS маркази
Тел: +99871 2919545

Реклама ҳуқуқи асосида