«Аустрия» клуби ҳужумчиси Кристоф Моншайн Европа Лигасининг гуруҳ босқичи 5-тури доирасида «Милан» дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни очди.

Бу гол оқшомнинг энг ғалати голига айланди. Бу вазиятда меҳмонлар жамоаси ҳужумчиси қанотда ҳаракатланиб, олдига югуриб келган дарвозабонни алдаб ўтди ва тўпни ўткир бурчакдан секингина юмалатди. Бу вазиятда миланликлар ҳимоячиси Леонардо Бонуччи тўпни тўхтатиб қолиш имконига эга бўлганди, аммо у тўпга нотўғри ташланди ва тўп унинг оёқлари орасидан ўтиб дарвозага кирди.

Ўйиннинг қолган қисмида «Милан» 5та гол урди ва йирик ғалабага эришди. Натижада миланликлар муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Ижтимоий тармоқларда ишончни оқлай олмаган бу қимматбаҳо футболчининг ҳаракатлари киноя билан кутиб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» шу ёзда Бонуччини 42 миллион евро эвазига «Ювентус»дан сотиб олганди.