Мисрнинг Синай ярим оролидаги масжидлардан бирида кучли портлаш содир этилиши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Масдар" портали хабар тарқатмоқда.

Портлаш Ал-Ариш шаҳри яқинидаги масжидда рўй берган.

Худди шу вақтда "Ал-Аҳрам" газетаси портлаш оқибатида қурбонлар йўқлиги, 70 нафарга яқин киши жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда.

Айни вақтда жароҳатланганлар шифохонага етказилган.