АҚШда уйсиз Жонни Боббит қарийб 300 минг долларга бойиб кетиши мумкин. Бу у номаълум қизга ўзининг сўнгги пулларини бериб, ёрдам қилганидан сўнг юз бериши эҳтимолга яқин, деб хабар бермоқда Associated Press.

17 ноябрь куни Кэйт Макклюр Нью-Жерсидаги йўллардан бирида бензини тугаб қолгани учун қолиб кетган. Боббит унга ёрдам беришга қарор қилган ва қиз автомобилига ёқилғи қуйдириб олиши учун ўзининг охирги 20 долларини берди.

Шундан сўнг Макклюр ёнилғи қуйиш шохобчасига бир неча маротаба қайтган, у эркакка озиқ-овқат ва пул бермоқчи эди. Бироқ, у интернетда ҳам маблағ йиғиш бўйича акцияни ишга туширди ҳамда Боббитга ёрдам учун 10 минг доллар йиғишни режалаштирди.

Аммо 23 ноябрь кунги ҳолатга кўра, саховатпеша одамлар уйсиз эркакка 280 минг доллар йиғиб беришган – ҳамда бу миқдор ошиб бормоқда. Макклюрнинг қўшимча қилишича, бундай ажойиб инсон учун янада кўпроқ ёрдам қилишга тайёр.