Япония ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат шимолида Шимолий Кореядан ёғоч қайиқда сузиб келган 8 кишини аниқлашган. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қочоқларга таржимон тақдим қилингач, улар қаердан келганларини маълум қилишган.

Телекомпания маълумотларига кўра, қочоқлар Японияга келган кема 20 метр узунликка эга бўлган. 

Аввалроқ шимолий кореялик аскар демилитаризация қилинган ҳудуд орқали Жанубий Кореяга қочиб ўтганди. Кейинроқ Сеулда унинг қочиши тафсилотлари маълум қилинган.