Таиландда 24 ноябрда мьянмалик меҳнат муҳожирларини Сингбури вилоятидан ташиб кетаётган микроавтобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияда маълум қилинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, автоҳалокат вилоятдаги шосселардан бирида юз берган. Микроавтобус йўл четига қўйилган юк машинасига урилиб, ёниб кетган. Полицияда маълум қилинишича, барча йўловчилар ҳалок бўлганлар.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга ҳайдовчининг ухлаб қолиши сабаб бўлган. Ушбу воқеа юзасидан тафтиш олиб борилмоқда.