2017 йил 10 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 901-сон қарори қабул қилинди. Қарорда коллежни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатарга эга бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдириш назарда тутилган. Шунга кўра, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Тошкент юридик коллежи қуйидаги фанлар бўйича ўқитувчи лавозимига ишга таклиф этади:

1.  Она тили ва адабиёт
2.  Хорижий тил
3.  Рус тили
4.  Тарих
5.  Математика
6.  Информатика ва ахборот технологиялари
7.  Физика
8.  Астрономия
9.  Кимё
10.  Биология
11.  Жисмоний тарбия
12.  Эстетика
13.  Диншунослик
14.  Миллий истиқлол ғояси
15.  Иқтисодиёт асослари
16.  Нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш
17.  Юридик хизмат фаолияти
18.  Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш
19.  Ижро ишини юритиш
20.  Суд ва адвокатурада иш юритиш
21.  Ҳуқуқшунос-педагоглар йўналишлар бўйича

Ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинаётган ходимлар ўқув-услубий ҳужжатларни сифатли тайёрлаш (ўқув режалар, дастурлар, тарқатма материллар), машғулотни таълимнинг интерфаол методларини татбиқ этган ҳолда олиб бориш ва ўқув жараёнида ахборот коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга бўлиши лозим.

Номзодларга нисбатан қўйилган талаблар:

-олий маълумот;
-амалий ва (ёки) педагогик иш тажрибаси;
-оғзаки ва ёзма нутқ кўникмалари;
-ўзбек ва рус тилларини билиш, инглиз тилини билиш рағбатлантирилади.

Қарорга мувофиқ коллеж ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар билан моддий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Резюмени қуйидаги электрон почтага юборинг (муддат 2017 йилнинг 
31 декабригача):

sanayev.botir@umail.uz   
Қўшимча маълумот учун: Телефон: +99871 275 77 12; +99898 809 61 64
Коллеж веб-сайти: www.tyuk.uz