Фото:tuit.uz

Европа илмий-ишлаб чиқариш консорциумининг унвонлар ва тақдирлаш департаменти хулосасига биноан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети доценти, техника фанлари доктори Бекназарова Саида Сафибуллаевна “Исаак Ньютон” (“Isaac Newton”) медали билан тақдирланди.

Фото:tuit.uz

Ушбу медаль Европа илмий-ишлаб чиқариш консорциумининг (www.euscience.info) унвонлар ва тақдирлаш департаменти томондан техника ва физика-математика фанлари мутахассисларини тақдирлаш учун таъсис этилган. Медаль билан техника ва физика-математика соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган ва бутун жаҳон фан жамияти тан олган фан арбоблари тақдирланади. Департаментнинг Бекназарова Саида Сафибуллаевнага “Isaac Newton” медалини тақдим этиш бўйича ижобий хулосаси 2017 йил 10 апрелда (629-сонли баённома) олинган.

Фото:tuit.uz
Фото:tuit.uz
Фото:tuit.uz