Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, И.Каримов кўчаси, 98-а уй манзилида жойлашган ("Пахтакор" марказий стадиони)да Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг янги спорт мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси учун махсус қурилган бино Ўрта Осиёда тенгсиз замонавий талаблар ва Европа стандартларига мос келадиган спорт мажмуаси қуриб битказилди.

Фото: Енгил атлетика федерацияси
Фото: Енгил атлетика федерацияси

Мазкур бинонинг илк бор қурилиши бу 2013 йилда бошланган бўлиб мазкур спорт мажмуасида 9 та югуриш йўлаги, 4 та узунликка сакраш, 2 та баландликка сакраш, 2 та лангар чўп билан сакраш, 2 та ядро ирғитиш, 2 та найза улоқтириш, 1 та диск ва босқон улоқтириш секторлари, 3000 минг метрга югуриш (стипл чейс) учун махсус йўлак. 800 ўринли ўриндиқлар, 1 та тренажёр зали, 1 та штанга зали. 2 та массаж хонаси, бассейн, сауна ечиниш-кийиниш ва ювиниш хоналари мавжуд. Мажмуанинг меҳмонхона биносида эса 36 ётоқхона, 72 та ўриндан иборат ва овқатланиш хонаси 72 ўринга мўлжалланган.