26 ноябрь куни Хитойнинг Гуандун провинцияси Дунган шаҳрида марафон бўйича 16-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу чемпионат Дунгандаги ҳар йилги Халқаро марафон билан бир вақтда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Kun.uz нашрига маълум қилишича, ушбу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Андрей Александрович Петров ва  Марина Сергеевна Хмелевская ҳам қатнашади. 

Петров Андрей - 42 км, 195 м. 
Хмелевская Марина - 42 км, 195 м. 

Марафонда 22 мамлакатидан жами 30 000 югурувчи, жумладан, 49 нафар профессионал спортчи қатнашиши кутилмоқда.