Бразилияда номаълум шахслар гуруҳи АҚШнинг Рио-де-Жанейродаги дипломатик ваколатхонаси вице-консули Стефани Боленга ҳужум қилди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, Боленни тунаб кетишган. Ҳужум қилганлар у ўзининг турмуш ўртоғи билан бирга бўлган автомобилни ўққа тутишган.

Ҳужум натижасида аёл оёғидан жароҳат олгани айтилмоқда.

АҚШ дипломатик ваколатхонаси ҳодиса ҳақиқатдан ҳам юз берганини тасдиқлади. Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.