Германия чемпионатининг 13-турида «Рур дербиси» ўтказилди. Унда Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз майдонида «Шальке»ни қабул қилди. 

Ўйин дербига хос тарзда қизиқарли ўтди ва голларга бой бўлди.

Қаторасига 5 турдан буён ғалаба нималигини билмай келаётган «Боруссия» биринчи бўлимнинг 14 дақиқаси ичида рақиб дарвозасига 4та (!) гол йўллашга муваффақ бўлди. «Шальке» эса иккинчи бўлимда уйғонди ва иккита тўп киритиб, ҳисобдаги фарқни бироз қисқартирди. 

Шундан сўнг, «Боруссия» етакчиси Обамеянг қизил карта олиб, майдонни тарк этди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, «Шальке» яна бир гол урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса 4-голни уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу натижадан сўнг, «Боруссия» Д 21 очко тўплаб 4-ўринга чиқди, «Шальке» 24 очко билан учинчи ўринда қолди. «Вердер»ни 2:0 ҳисобида енгган «РБ Лейпциг» 26 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. 29 очко билан пешқадамлик қилаётган «Бавария» кечроқ, сафарда «Боруссия» М клуби билан беллашади.

Германия чемпионати, 13-тур
25 ноябрь

Боруссия Д – Шальке-04 - 4:4 (4:0, 0:4)
Голлар: 1:0 – 12 Обамеянг, 2:0 – 18, автогол Стамбули, 3:0 – 20 Гетце, 4:0 – 25 Геррейру, 4:1 – 61 Бургшталлер, 4:2 – 65 Харит, 4:3 – 86 Калиджури, 4:4 – 90+4 Налдо. 
Четлатиш: Обамеянг (72, Боруссия).

Аугсбург – Вольфсбург 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 40 Дидави, 1:1 – 51 Грегорич, 2:1 – 78 Финнбогасон. 
Четлатиш: Арнольд (11, Вольфсбург).

Айнтрахт Ф – Байер 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 76 Фолланд. 

Фрайбург – Майнц 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 51 Петерсен, 2:0 – 90 Кат, 2:1 – 90 Берггрен. 

РБ Лейпциг – Вердер 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 34 Кейта, 2:0 – 87 Бернардо.