Hainan Airlines авиакомпанияси Хитой ва АҚШнинг экологик тоза авиапарвозларни амалга ошириш лойиҳаси доирасида илк парвозни бажарди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Boeing-787 самолёти Пекиндан Чикаго парвозни амалга оширган. У Хитойда “оқова мой” деб аталувчи ишлатилган ўсимлик мойидан олинган авиацион биоёқилғи билан тўлдирилган бўлган. Биоёқилғи Sinopec компанияси томондан яратилган бўлиб, Хитойнинг фуқаролик авиацияси бошқармаси томондан қўллаш учун маъқулланган. 

Шу тариқа, Hainan Airlines биоёқилғи қўллаган ҳолда океан узра йўловчи ташишларни амалга оширган Хитойдаги илк компания бўлди.

Авиакомпания президенти Сунь Цзяньфэн Хитойда авиацион биоёқилғи ишлаб чиқариш тижоратлаштирилиши зарарли чиқиндиларнинг ташқарига чиқарилишини камайтиришга ва авиапарвозларни экологик тозароқ қилишга имкон беришини таъкидлаб ўтди. 

Хитой ва АҚШ 2016 йил охирида экологик тоза авиалинияларни йўлга қўйиш бўйича ҳамфикрлик меморандумини имзолаганди.

Айни вақтда Hainan Airlines’да 238 та Boeing ва Airbus самолётлари мавжуд. 2016 йилда авиакомпания парвозлари миқдорини 11,9 фоизга оширган. Компания мингдан кўпроқ йўналиш бўйича парвозлар амалга оширади, улардан 900 таси Хитой ичида йўналишларга тўғри келади.