Англия Премьер-лигаси 13-турининг шанба кунги дастури «Энфилд»да «Ливерпуль» - «Челси» баҳси билан якунланади.

АПЛ, 13-тур, 25 ноябрь
«Ливерпуль»  –  «Челси»
Стадион: «Энфилд Роуд » (Ливерпуль)
Ўйиннинг бошланиш вақти: 22:30
Бош ҳакам: Майкл Оливер

Икки жамоа ўртасидаги ўйинларнинг қизиқарли фактлари:

«Ливерпуль» «Челси»га қарши сўнгги 5 ўйиннинг бирортасида ютқазмаган;

«Челси» «Энфилд»да ўтган сўнгги 5 ўйинда ютқазмаган;

Жамоалар АПЛ доирасида 50та ўйин ўтказган. Ҳар иккала жамоа 19 мартадан ғалаба қозонган, 13 ўйин дуранг билан тугаган;

Юрген Клопп қўл остида «қизиллар» катта олтиликка кирувчи клублардан ҳаммадан кўп очко тортиб олган - 22 ўйинда 37 очко. «Челси» ҳисобида 22 ўйинда 31 очко бор.

Фото: Getty Images

«Челси»нинг собиқ футболчиси Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» таркибидаги дастлабки 12та ўйинда 9 гол урган. Бу эса мерсисайдлик футболчилар учун рекорддир.

Тахминий таркиблар:

Ливерпуль: Миньоле, Александер-Арнольд, Матип, Ловрен, Морено, Вейналдум, Ҳендерсон, Коутиньо, Салоҳ, Мане, Фирмино

Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэхилл, Дзаппакоста, Канте, Бакайоко, Алонсо, Фабрегас, Азар, Мората